Маҳаллий

Гулистондаги портлаш: 6 киши ҳалок бўлган ҳодиса юзасидан ҳукм ўқилди

Гулистон шаҳрида маҳаллий аҳоли орасида “Бек” чойхонаси номи билан танилган овқатланиш шохобчасида газбаллони портлаган. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлган. Экспертиза хулосасига кўра, чойхонада хизмат муддати ўтган газбаллонлардан фойдаланилган. Жиноят иши бўйича 6 киши судланди.

Гулистондаги портлаш: 6 киши ҳалок бўлган воқеа юзасидан ҳукм эълон қилинди

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида юз берган портлаш иши бўйича 6 киши жиноий жавобгарликка тортилди.

“Хизмат муддати ўтган”

Суд ҳукмига кўра, аҳоли орасида “Бек” чойхонаси номи билан танилган овқатланиш шохобчасида ишлатилган газбаллонларнинг хизмат муддати аллақачон тугаган бўлган.

Қайд этилишича, чойхона эгаси

2000

(2015-йилдан буён техник текширувдан ўтказилмаган),

2010

(2015-йилдан буён техник текширувдан ўтказилмаган),

2013

(2018-йилдан буён техник текширувдан ўтказилмаган) ва

2018-йилда

(2023-йилдан буён техник текширувдан ўтказилмаган) ишлаб чиқарилган газбаллонлардан фойдаланган.

МЧЖда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлса-да, масъуллар унинг бажарилишини назорат қилмаган.

Судга оид комплекс экспертиза хулосасига кўра, ошхонада 2010-йил август ойида ишлаб чиқарилган ва 2015-йилдан буён техник кўрикдан ўтказилмаган газбаллон портлаган. Яъни газбаллон иссиқлик ҳарорати таъсирида ёрилиб, ундан газ сизиб чиққан. Овқат пишириш қозони ўчоғидаги аланга иссиқлик манбаи сифатида портлашга сабаб бўлгани қайд этилган.

“Заправка”да тўлдирилган”

Газбаллонлар ҳодисадан бир кун олдин, яъни 2025-йил 1-декабр куни автомобилларга газ қуйиш шохобчасида тўлдириб келинган.

Ўша куни МЧЖ раҳбари топшириғи билан хўжалик бўлими ёрдамчилари ошхонадаги 4 та газбаллонни Дамас машинасига юклаб, автомобилларга газ тўлдириш шохобчасига олиб боришган. Мазкур АГЦҲ маиший газбаллонларига суюлтирилган газ сотиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган. Шунга қарамай, шохобча ходимлари хизмат муддати ўтган газбаллонларни тўлдириб берган.

2025-йил 2-декабр куни эрталаб жамиятнинг хўжалик бўлими ёрдамчилари газбаллонларни ошхонада газ плита ва қозонларга улаб берган. Ошпазлар улардан фойдаланиб, овқат тайёрлашга киришган. Соат 10:50 да қозонлардан бирига уланган газбаллон портлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.