Маҳаллий

Гулистон ободонлаштириш бошқармасида 1 млрд сўм талон-торож қилинди

Гулистон ободонлаштириш бошқармасида 1 млрд сўм талон-торож қилинди

Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармасида 1 миллиард сўм талон-торож қилингани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари фуқароларни ищи сифатида расмийлаштириб, амалда ишламаган ушбу фуқароларга 1 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шароф Рашидов тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари харид қилинган 348,7 млн сўмлик 634 тонна асфалтни нақд пулга сотиб юбориб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Паркент тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари эса 540 тонна асфалт етказиб берилгани ҳақида сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, 324 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.