Грецияда 22 йил музлатилган эмбриондан бола туғилди (фото)

Грецияда 22 йил музлатилган эмбриондан бола дунёга келди (фото)
Грецияда 54 ёшли аёл 22 йил давомида музлатиб қўйилган эмбриондан фойдаланиб, фарзанд кўрди.
Кристина Рапти-Целепи ва унинг 60 ёшли эри 2025-йилда 21 ёшли ўғли Гиоргосни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўқотгач, яна ота-она бўлишни хоҳлаган. Грецияда аёлларга сунъий уруғлантириш (ЭКО) муолажаси фақат 54 ёшгача рухсат этилади. Шу сабабли эр-хотин ваколатли идорадан рухсат олиши керак бўлган.
“Бу стрессли вазият, лекин ички куч, шифокоримиз ва унинг бутун жамоаси билан барча тўсиқларни енгиб ўтдик”, деди Рапти-Целепи.
У 9-сентябр куни Афинада оғирлиги 3,49 кило бўлган қизни дунёга келтирган. Унга Кристинанинг марҳум ўғли шарафига Жоржия деб исм қўйилган. Гиоргиос ҳам ЭКО орқали туғилган эди.
Рапти-Целепининг гинекологи ва Греция репродуктив тиббиёт жамияти раҳбари Костас Пантоснинг таъкидлашича, ЭКО муолажалари бўйича ёш чекловларини қайта кўриб чиқиш лозим. Бунинг сабаби мамлакатда туғилиш даражаси пасайиб бораётганидир.
“Менимча, бу (ота-оналар) маҳрум қилинмаслиги керак бўлган ҳуқуқ”, деди у.
Жуфтлик яна бир фарзанд кўришга уринишни ҳам истисно қилмаяпти. Бунинг учун хорижга боришлари ҳам мумкин.
Ушбу ҳолат Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

