Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

Гўзаллик ёш билан ўлчанмайди: афсонавий моделлар дунё брендларини қандай қилиб ҳануз лол қолдирмоқда?
Жаҳон мода саноатида ёшга муносабат аста-секин, аммо қатъий тарзда ўзгариб бормоқда. Супермоделларнинг олтин даврида ҳатто 30 ёшга кирган юлдузларнинг ҳам фаолияти тугайди, деган тахминлар юритилган бўлса, кейинчалик Инстаграм-моделлар даври бошлангач, 90-йилларнинг афсонавий дивалари ҳақида фақат ўтган замонда сўз юритила бошланди. Бироқ бугун нуфузли нашрлар ва брендлар ҳануз дунёни ҳайратда қолдириб келаётган аёллар билан ишлаш истагидан воз кеча олмаяпти. Қуйида 50 ёшдан ошган бўлса-да, катта ютуқларга эришаётган моделлар ҳақида сўз боради.
**Кристи Тарлингтон**
Деярли 25 йил давомида мода оламининг диққат марказидан бироз четда қолган Кристи Тарлингтон 2026-йил январида 57 ёшга тўлди. Шунга қарамай, у қарийб 40 миллион доллар ишлаб топиб, саноатнинг етакчи сафига қайта киришга муваффақ бўлди. Моделликдаги танаффус вақтида Тарлингтон Ню-Ёрк университетининг диншунослик ва шарқ фалсафаси бўлимида жиддий таҳсил олди, ёга билан чуқур шуғулланди ҳамда ўзининг “Сундари” номли аюрведа косметика брендини йўлга қўйди.
Оилавий ҳаётда бахт топган Кристининг туғуруқ жараёни оғир кечиб, пост-патум қон кетиши асорати кузатилган. Ривожланаётган мамлакатларда айнан шу синдром она ўлимининг энг кўп сабабларидан бири эканини билгач, у бу муаммони ўрганишга киришди. Модел “Но Воман, Но Срй” номли ҳужжатли филмни суратга олди ва учинчи дунё мамлакатларида доялар тайёрлаш ҳамда аёлларга тиббий ёрдам етказиш мақсадида “Эверй Мотҳер Соунц”, яъни “Ҳар бир она қадрли” хайрия ассоциациясига асос солди.
У 2019-йилда дизайнер Марк Жейкобс намойишида деярли пардозсиз, патлар билан безатилган кўйлакда чиқиб, йилнинг энг шов-шувли қайтишларидан бирини амалга оширди. Ўшандан бери у суратга олиш ишлари учун йилига 15–20 кун ажратишини айтиб келади, бироқ сўнгги пайтларда унинг иш ҳажми анча ошган.
**Шалом Ҳарлоу**
Канадалик модел Шалом Ҳарлоу омма орасида доимо ўзига хос, оғир характерли қиз сифатида танилган. У саҳна драматургияси учун ҳатто подюмда ҳамкасбини туртиб юбориши ҳам мумкин (Версасе намойишларидан бирида у модел Бренди Кинёнесга урилиб кетгани каби. Ўшанда одамлар буни атайлаб қилган деб ўйлаган эди). У ҳануз очиқ гапириши билан ажралиб туради.
Ҳарлоу 2021-йилда ИМГ моделлик агентлиги билан янги шартнома имзолади. Бунгача у узлуксиз меҳнат оқибатида жиддий шикастланган соғлиғини, аниқроғи, вақтида эътибор берилмаган Лайм касаллигини даволатиш билан банд эди. Ҳозир унинг даромади 15 миллион долларгача етди. У Донна Каран брендининг қайта тикланиши, Счиапарелли намойишлари, Хитойнинг Вогуе муқоваси ва Версасе учун ўтказилган афсонавий фотосессияларда қатнашди. Бундан ташқари, мода саноати бошқа моделларни ҳам ўзи каби оғир руҳий ҳолатга тушириб қўймаслиги учун Модел Аллиансе ташкилотида ҳамкасбларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда.
**Кристи Бринкли**
70 ёшдан ошган бўлса-да, мукаммал кўринишга эга Кристи Бринклининг гўзаллиги унинг доимий иш билан таъминланишини кафолатлайди. Сосиал Лифе суратларида у худди 1970-йилларда уни машҳур қилган Спорц Иллустратед кадрларидагидек қувноқ ва хушқомат кўринади.
Юзидан табассуми аримайдиган бу модел ҳануз фаол тадбиркор бўлиб, унинг бойлиги 100 миллион долларга баҳоланмоқда. Турли йилларда Бринкли фитнес тренажёрлари, парвариш косметикаси ва парфюмерия, просеко виноси, қуёшдан ҳимояловчи ҳамда кўришни коррексия қилувчи кўзойнаклар савдоси билан шуғулланган. Шунингдек, у даромадларини АҚШнинг нуфузли Хемптонс ҳудудидаги элита кўчмас мулкларига муваффақиятли сармоя қилган.
**Иман**
Сомалилик гўзал Иман Абдулмажид мода оламига кириб келганига қарийб қирқ йилдан ошди, у ҳануз фаол меҳнат қилмоқда. Дипломатнинг қизи, беш тилда сўзлашадиган ақлли Иманни дизайнер Ив Сен-Лоран ўз вақтида “орзумдаги аёл” деб атаган эди. У қора танли моделлар учун катта подюмларга йўл очиб берган. Айнан унинг ёрдами ва қўллаб-қувватлаши туфайли мода оламида кейинчалик Наоми Кемпбелл каби юлдузлар порлаб чиқди.
Чорак аср бирга яшаган турмуш ўртоғи, марҳум мусиқачи Девид Боуидан унга тахминан 125 миллион доллар мерос қолган. Шу билан бирга, унинг умумий капитали 200 миллион доллардан ошади. Бугунги кунда унинг асосий фаол даромад манбаи ўзининг косметик брендидир. Илгари тўқ рангли терига эга харидорлар учун тонал кремлар кам бўлган пайтда, Иман суратга олиш майдончаларида бир нечта рангни аралаштириб, ўзи учун мос ранг тайёрлаган ва кейинчалик айнан тўқ рангли тери учун пардоз воситалари линиясини яратиб, муваффақиятли бизнесга асос солган. У подюмларда кўринмаётган бўлса-да, журналлар муқовасидан тушмайди — унинг юзи яқинда Ҳарперъс Базаар Арабиа ва ИнСтйле журналларининг махсус сонларини безади.

