Ғофуржон Мирзаев президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди — манба

Ғофуржон Мирзаев президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди — манба
Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келган Ғофуржон Мирзаев лавозимидан озод этилди.
“Дарё”нинг ҳукуматдаги манбасига кўра, у Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланиши кутилмоқда.
Ғофуржон Мирзаев 1964-йил 21-апрелда Фарғона вилоятида туғилган. У 1990-йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2000-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) иқтисодчи мутахассислиги бўйича битирган. Ғофуржон Мирзаев 2016-йилдан Сирдарё вилояти ҳокими вазифасига киришган. 2020-йилда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланган. 2022-йилда эса президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

