Лайфстайл

Гиннеснинг рекордлар китоби дунёдаги энг баланд ва энг паст отлар номини эълон қилди

Гиннеснинг рекордлар китоби дунёдаги энг баланд ва энг паст отларни маълум қилди

Гиннеснинг рекордлар китоби Ҳюго лақабли айғирни ҳозир яшаётган дунёдаги энг баланд от, Пумукел лақабли понини эса энг паст бўйли от сифатида тан олди.

Тўрт ёшли Ҳюго Англиянинг Нортгемптоншир графлигидаги Таучестер шаҳрида жойлашган фермада яшайди. Унинг бўйи 199 см, вазни эса тахминан 890 кг бўлиб, бу қарийб иккита роялнинг оғирлигига тенг.

Ҳюго — оғир юк тортувчи инглиз оти. Маълумотларга кўра, бу зот вакиллари етти-саккиз ёшгача ўсишда давом этади, шу сабабли у келажакда ўз рекордини янгилаши эҳтимоли катта.

Айғир эгалари Бретт ва Лиза Мастерснинг айтишича, Ҳюго бананни жуда яхши кўради, мулойим феъл-атворга эга ва кўпинча одамлар орасида бўлади — уни маҳаллий фестиваллар ҳамда қишлоқ ярмаркаларига олиб боришади.

Ҳюгогача энг баланд от Биг Жейк (210,19 см) номли Белгия юк тортувчи оти эди. Бўй бўйича мутлақ рекорд эса ХИХ асрда яшаган Семпсон номли отга тегишли бўлиб, унинг бўйи 2,19 метрни ташкил этган.

Дунёдаги энг кичик Пумукел лақабли от Германиядаги фермада яшайди. Унинг бўйи бор-йўғи 52,6 сантиметр.

Пумукел эътибор ва қучоқлашларни яхши кўради, шунингдек, болалар билан бажонидил ўйнайди. Митти от егуликлардан сабзи ва олмани хуш кўради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.