Спорт

Германиялик 19 ёшли сузувчи 1500 метр масофада жаҳон рекордини янгилади

Германиялик 19 ёшли сузувчи Ёханнес Либманн Сув спорти турлари бўйича Европа чемпионатида эркаклар ўртасида 1500 метрга сузишда янги жаҳон рекордини ўрнатди. У масофани 14 дақиқа 26,79 сонияда босиб ўтиб, аввалги рекордни қарийб тўрт сонияга (аниқроғи 3,88 сонияга) яхшилади.

"Мен шунчаки ҳайратдаман, бу ақл бовар қилмас даражада. Бунга эриша оламан деб ўйламагандим... Гапиришга сўз тополмаяпман", — деди Либманн Olympics.com нашрига берган интервюсида.

Спортчи пойганинг қийин кечгани ва ўз тактикасини қандай қўллаганини ҳам таъкидлади: "Пойга оғир бўлди. Мен тез бошладим, асосий мақсад бошқалардан ажралиб чиқиб, ўз темпимда сузиш эди. Масофанинг ярмига келиб, рақибларимдан анча олдинда эканимни кўрдим ва ўзимни яхши ҳис қилдим. Сўнгги 200-300 метрларда томошабинларнинг ўрниларидан туриб қўллаб-қувватлаётгани менга қўшимча куч бағишлади. Уларни кўриб, Европа ёки жаҳон рекордини ўрнатаётганимни англадим, лекин фарқ унчалик катта эмас деб ўйлагандим. Охирги 100 метр жуда қийин ўтди, аммо таблода 14:26 натижасини кўриш — шунчаки ажойиб ҳиссиёт".

Маълумот учун, бунгача энг яхши натижа икки йил аввал Париж Олимпиадасида америкалик Бобби Финк томонидан қайд этилган эди. Шунингдек, Либманн ушбу масофани 14 дақиқа 30 сониядан камроқ вақт ичида босиб ўтган тарихдаги илк сузувчига айланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.