Дунё

Германияда АҚШнинг Ф-16 қирувчи самолёти қулаб тушди

Германияда АҚШга тегишли Ф-16 қирувчи самолёти қулаб тушди

Германияда жойлашган АҚШнинг Шпангдалем ҳарбий базаси яқинида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради.

Воқеа 22-сентябр, сешанба куни юз берган. СВР телерадиокомпанияси хабарига кўра, Шпангдалем авиабазаси қирувчи самолёт қулаганини расман тасдиқлаган.

Учувчи катапултадан фойдаланиб, самолётни тарк этишга улгурган. Ҳозир унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар етиб келган. Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.

Германия ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати маълумотига кўра, авария машғулотлардан кейин содир бўлган — базага қайтаётган қирувчилардан бири голф майдонига қулаган.

Маҳаллий аҳоли авариядан сўнг осмонга тутун кўтарилганини кўрган.

Маълумот учун, Шпангдалем авиабазасида қарийб 20 та Ф-16 қирувчи самолётидан иборат эскадриля жойлаштирилган. Сўнгги ойларда базада АҚШнинг кўплаб транспорт самолётлари ҳам қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.