Германия Ўзбекистондаги ижтимоий ва иқтисодий лойиҳаларга 71 миллион евро йўналтиради

Германия Ўзбекистондаги ижтимоий ва иқтисодий лойиҳаларга 71 миллион евро ажратади
Германия Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш, ижтимоий ҳимоя, қонун устуворлиги, иқлим ва энергетика соҳаларидаги ташаббусларга 71 миллион евро йўналтиради.
Бу ҳақда 7 октябрь куни бўлиб ўтган ҳукуматлараро музокаралар якунларига кўра Германия элчихонаси Podrobno.uz сайтига маълум қилди.
Томонлар 30 йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келаётган ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Германия, шунингдек, "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.
Қўшма лойиҳалар хусусий сектор ва савдони қўллаб-қувватлаш, Германия дуал тизимини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар таълимини модернизация қилиш, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш ва электр узатиш тармоқларини кенгайтиришни назарда тутади. Яна бир йўналиш — ижтимоий ҳимоя тизимини, шу жумладан аҳолининг заиф қатламлари учун такомиллаштиришдир.
Лойиҳаларни амалга оширишда Германия федерал ҳукумати топшириғига биноан KfW тараққиёт банки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Федерал физика-техника институти (PTB) иштирок этмоқда.

