Германия Кубогидаги тартибсизликлар оқибатида 85 киши жароҳат олди

Германия Кубоги доирасидаги "Валдҳоф" ва "Кайзерслаутерн" жамоалари о'ртасидаги баҳсдан со'нг юзага келган тартибсизликлар натижасида 85 киши жароҳатланди. Учрашув "Кайзерслаутерн"нинг 1:0 ҳисобидаги г'алабаси билан якунланган эди.
О'йин тугагач, футболчилар о'ртасида жанжал келиб чиққан. Шундан со'нг, жамоалар мухлислари бир-бирларига турли буюмлар, жумладан, пиротехника воситаларини улоқтира бошлаганлар. Бу ҳолат мухлисларнинг майдонга тушиб кетишига сабаб бо'лган. Полиция ма'лумотларига ко'ра, 35 нафар ходим енгил жароҳат олган. Учрашув хавфсизлигини та'минлаш учун қарийб 1400 нафар хавфсизлик ходими жалб этилган эди.
"Полиция тартибсизлик иштирокчиларини трибуналар томон сиқиб чиқара олди. Стадионда отлиқ полиция бо'линмаси ҳам жойлаштирилди. 35 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими маш'алалар сабаб енгил жароҳат олди. Умуман олганда, 85 киши тиббий ёрдамга муҳтож бо'лган. Бир нечта мухлис қо'лга олинди", дейилади хабарда.
Полиция ҳақорат қилиш, ҳужум ва мулкка зарар етказиш каби турли ҳуқуқбузарликлар бо'йича тергов ишларини бошлаган.
Учрашув Манхайм шаҳридаги "Карл-Бенз" стадионида бо'либ о'тган ва уни 23,5 мингга яқин томошабин кузатган. Уларнинг қарийб 3500 нафари меҳмон жамоа мухлислари бо'лган. Баҳс давомида стадиондаги муҳит кескин бо'либ, трибуналарда пиротехника воситалари бир неча бор ёқилган.
Вазият 90 дақиқа давомида гол урилмаганидан со'нг янада кескинлашган. Майдонда футболчилар о'ртасида то'қнашув юз бергач, "Кайзерслаутерн"нинг айрим мухлислари о'тириш жойлари томон мушакбозлик воситаларини отган. Бунга жавобан манхаймлик ишқибозлар оммавий равишда майдонга югуриб чиқа бошлаган.

