Дунё

Германия консули Коста Рикадаги кўлда чўкиб, ҳалок бўлди

Германиянинг Коста Рикадаги консули Марио Генс 29-август куни Рио Куарто кўлида чўкиб вафот этди. 53 ёшли дипломат дам олиш пайтида қайиқда бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг қайиғи ағдарилиб кетган ва у сувга тушиб, чўкиб кетган. Ҳодиса Коста Рика пойтахти Сан Хоседан тахминан 75 километр узоқликдаги Рио Куарто кўлида содир бўлган.

Генс профессионал сузувчи бўлган ва ушбу кўлга тез-тез келиб, сузиш ва шўнғиш билан шуғулланган. Курорт ходимлари дипломатни сувдан олиб чиққан.

Шундан сўнг, Қизил Хоч тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар қарийб 30 дақиқа давомида уни жонлантиришга уринган, аммо уринишлар натижа бермаган.

Маҳаллий ОАВ Генс сув остида тахминан ярим соат қолганини хабар қилган, бироқ бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Коста Рика Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломат дам олаётган маҳаллий курорт маъмурияти унинг ўлимини бахциз ҳодиса деб баҳолаган. Воқеанинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.

Рио Куарто Коста Рикадаги энг чуқур кўл бўлиб, унинг чуқурлиги 66 метрга етади. Алахуела провинсиясида жойлашган кўл сўнган вулқон кратерида ҳосил бўлган ва табиат ихлосмандлари ҳамда каякда сузишни яхши кўрувчилар орасида машҳур.

Франсияда 19-июндан буён давом этган аномал иссиқ туфайли 131 киши сувга чўкиб ҳалок бўлган эди. Ҳалок бўлганларнинг аксариятини 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ҳамда 60 ёшдан ошган кексалар ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.