Дунё

Германия ҳарбий хизмат ёшидаги украиналик эркакларни Киевга қайтармоқчи

Германия ҳарбий хизмат ёшидаги украиналик эркакларни Киевга қайтаришда ёрдам бериши мумкин

Германия ҳукумати ўз ҳудудида яшаётган ҳарбий ёшдаги эркакларни Украинага қайтариш масаласида Киевга кўмаклашиши эҳтимоли бор.

Вазир 9-сентябр куни эълон қилинган интервюда Берлин Германияда яшаш рухсатномасига эга украиналик эркаклар ҳақидаги маълумотларни Киев билан улашиши мумкинлигини айтди.

“Биз бу ерда ким яшашини биламиз. Масалан, ким ижтимоий нафақа олади ёки ким рўйхатдан ўтган”, деди Вадефул.

Таъкидланишича, шу маълумотлар асосида Украина ҳукумати фуқаролар билан боғланиб, уларни хизматга чақириши мумкин. Вазир бу жараён зўрловсиз амалга оширилиши кераклигини ҳам қўшимча қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Россиянинг кенг кўламли босқинидан кейин қарийб 1 миллион украиналик Германияда вақтинчалик яшаш рухсатномасини олган. Уларнинг тахминан 450 минг нафари эркаклардир.

Украинада 2022-йил февралидан бери ҳарбий ҳолат амал қилади. Унга кўра, 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга яроқли эркакларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши тақиқланган. Ҳозирда Европа Иттифоқи бўйлаб 1,17 миллионга яқин вояга етган украиналик эркак вақтинчалик ҳимоядан фойдаланмоқда. Уларнинг хорижда бўлиши Киев, Брюссел ва Европа пойтахтлари ўртасида муҳокама қилинмоқда.

Германия канслери Фридрих Мерц 2025-йил ноябр ойида Украина президенти Владимир Зеленскийни ёш йигитларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини чеклашга чақирган эди. Шунингдек, 2026-йил апрел ойида Зеленский Мерц билан ўтказилган матбуот анжуманида ҳарбий ёшдаги эркакларнинг қайтиши адолат мезонидир, деб таъкидлаган эди.

Июл ойида Европа Иттифоқи Украинанинг ҳарбий эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳарбий ёшдаги эркакларни қочқинларга бошпана бериш дастуридан чиқариб ташлаган. Бу тақиқ фақат янги мурожаат қилувчиларга тегишли бўлиб, Европа Иттифоқида яшаётган эркакларга тааллуқли эмас.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.