Дунё

Геленжикда АЁҚШда бензин тугаб қолди

Россиянинг Геленжик шаҳри ва унинг атрофидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин тугаб қолди. 21-август кечасига келиб Архипо-Осиповка қишлоғидаги сўнгги АЁҚШда ҳам АИ-92 ва АИ-95 бензини қолмаган. Айрим шохобчаларда юзлаб автомобиллардан иборат навбатлар юзага келган.

Геленджикда ёқилғи тугади

"Важнйе истории" нашрининг хабар беришича, 21-август, жума куни кечқурун Геленджик ва унинг атрофидаги барча ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин захиралари бутунлай тугаган. Ҳатто Архипо-Осиповка қишлоғидаги охирги АЁҚШда ҳам АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин қолмаган.

Кун давомида айрим АЁҚШлар олдида юзлаб автомобиллар навбатда турган. "Осторожно, новости" Телеграм-каналининг маълумотига кўра, баъзи ҳайдовчилар бензин олиш учун 16 соатдан ортиқ вақт давомида навбат кутишга мажбур бўлганлар.

Бундан аввалроқ шунга ўхшаш хабарлар Сочи ва Краснодар ўлкасининг бошқа аҳоли пунктларидан ҳам келиб тушган эди. Сочи маъмурияти шаҳардаги ёқилғи билан боғлиқ вазиятни ўта оғир деб баҳолаб, маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни шахсий автомобилларда саёҳат қилишдан имкон қадар тийилишга чақирган.

Россияда ёқилғи танқислигининг янги тўлқини август ойининг ўрталарида бошланган. 10-15-август кунлари мамлакатнинг камида олтита ҳудудида бензин сотиш бўйича чекловлар қайта жорий этилган ёки аввалги чекловлар кучайтирилган.

"Известия" газетаси "ГдеБенз" маълумотларига таяниб хабар беришича, 18-август ҳолатига кўра, Россиядаги АЁҚШларнинг атиги 28,1 фоизида бензин ва дизел ёнилғиси мавжуд бўлган. Бир ҳафта аввал эса бу кўрсаткич 41 фоизни ташкил этган.

Манбада Россиядаги ёқилғи инқирози Украина Қуролли кучларининг нефтни қайта ишлаш заводларига мунтазам зарбалари билан боғланган. Вазият май ойи охирида кескинлашгани айтилмоқда.

Ёқилғи сотиш бўйича турли чекловлар Россиянинг 40 дан ортиқ ҳудудида расман жорий этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.