Дунё

Ғазода 112 кишининг оммавий жанозаси бўлди (видео)

Ғазода 112 кишининг оммавий жанозаси бўлиб ўтди (видео)

4-август куни Ғазо шаҳрида уч йилга яқин вақт давомида вайроналар остида қолган 100 дан ортиқ фаластинлик дафн этилди. Бу ҳақда Ал Жазеера хабар берди.

Бу маросим уруш бошланганидан буён анклавда ўтказилган энг йирик оммавий дафн маросими бўлди. Минглаб одамлар Исроил 2023-йил 22-ноябрда зарба берган Сабра маҳалласидан топилган 112 кишининг жасад қолдиқларини дафн этишди. Ушбу ҳужумда икки оиланинг жами 308 нафар аъзоси, жумладан, 40 нафар бола, 30 нафар аёл ва етти нафар имконияти чекланган шахс ҳалок бўлган эди.

Қутқарув гуруҳлари яқинда ҳодиса жойидан 100 дан ортиқ жасадни олиб чиқишга муваффақ бўлишди, бу эса марҳумларнинг яқинларига жаноза ва дафн маросимини ўтказиш имконини берди. Расмийларнинг маълумотларига кўра, яна 157 киши вайроналар остида қолмоқда ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Дафн маросимига йиғилганлар Ғазо шаҳри бўйлаб Фаластин байроқларига ўралган тобутларни олиб ўтишди.

Маълумот ўрнида, Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумларида 73 375 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 174 220 киши яраланди. Сектордаги инфратузилманинг 90 фоизга яқини шикастланди ёки бутунлай вайрон бўлди. Яқинда АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАС ҳаракати қуролларини ташлашга рози бўлганини айтди. У бу жараён якунлангач, Исроил қўшинлари Ғазодан бутунлай чиқиб кетишини таъкидлади. Уларнинг ўрнини “Халқаро барқарорлаштириш кучлари” эгаллайди ва Фаластиннинг янги полиция кучлари билан бирга Ғазо хавфсизлиги учун масъул бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.