Маҳаллий

Газета мухбирлари “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

Газета мухбирлари Баҳодир Абдуллаев ва Отабек Турдиев ъЎзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигиъ эсдалик нишони билан тақдирланди. Мукофотларни президент матбуот котиби Шерзод Асадов топширди.

Gazeta.uz мухбирлари Баҳодир Абдуллаев ва Отабек Турдиев "Мустақилликнинг 35 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирландилар. Тақдимот маросими 27-август куни Президент администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида бўлиб ўтди.

Маросимда Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари – президент матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ ОАВ вакиллари, контент яратувчилар ва блогерларга эсдалик нишонларини топширди.

Ушбу эсдалик нишони Президентнинг 22-августдаги фармони билан таъсис этилган. Фармонда қайд этилишича, нишон билан "мамлакат иқтисодий қудратини ошириш, тадбиркорлик ва хусусий секторни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли фаровонлигини, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотлар самарасини таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ватандошлар" тақдирланади.

Аввалроқ Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари, ОАВ, давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳини мукофотлаган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.