Маҳаллий

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

27-июл куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика тармоғидаги келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида масъулларга табиий газ етиб бориши қийин бўлган маҳаллалардаги иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ва қўшимча электр энергияси талаб этилишини ҳисоб-китоб қилиш топшириғи берилганди.

Газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларда электр энергияси учун имтиёзли тарифлар жорий этилиши кўриб чиқилмоқда.

Энергетика вазири Шерзод Хўжаевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда қарийб икки мингта маҳаллага табиий газ етиб бормаган. Президентнинг кўрсатмасига биноан, эндиликда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва энергия ресурслари билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда шахсий тарифлаш тизими жорий этилади.

"Табиий газ етиб бормаган жойларда, электр энергиясидан иситиш мақсадида фойдаланилганда, истеъмолчилар чегирма олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак", — деди энергетика вазири.

Эслатиб ўтамиз, 27-июл куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1 916 та маҳалладаги иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ва қўшимча электр энергияси талаб этилишини уч ой муддатда ҳисоблаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.