“Гарри мени тўхтата олмайди. Шавкат унинг даражасини кўрсатиб қўйган” — Махачев

“Гарри мени тўхтата олмайди. Шавкат унинг даражасини кўрсатиб қўйган” — Махачев
УФС ярим ўрта вазн тоифасининг амалдаги чемпиони, 34 ёшли россиялик жангчи Ислом Махачев УФС рейтингида 77 кг вазн тоифасида биринчи ўринда турган ирландиялик Иан Гарри уни мағлуб эта олмаслигига ишонч билдирди. Шунингдек, Махачев Геррини ўзига жиддий хавф туғдирадиган рақиб деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Уларнинг жанги 16-август тонгида Филаделфияда бўлиб ўтадиган УФС 330 турнирининг марказий жанги бўлади .
“Иан мени тўхтата оладиган жангчи эмас. Мен унинг Шавкат билан жангини ҳам кўрдим. Биринчи раундда Раҳмонов уни осонлик билан мағлуб этганди. Унда ўзгача нимадир борлигини кўрмаяпман. Шавкат унга босим ўтказди, партерга тортди ва менга Гаррининг даражасини кўрсатиб берди”, деди Махачев баҳс олдидан берган интервюсида.
Маълумот учун Гарри ва Раҳмонов ўртасидаги жанг 2024-йил 10-декабр куни УФС 310 турнири доирасида бўлиб ўтган. Беллашув Шавкат Раҳмоновнинг ҳакамларнинг якдил қарори билан қозонган ғалабаси билан якунланган.
Айни пайтда Ислом Махачев УФСъда кетма-кет 16 та ғалабали серияни давом эттирмоқда. Унинг профессионал фаолиятидаги рекорди 28 ғалаба ва 1 мағлубиятни ташкил этади. Россиялик жангчи сўнгги бор Ню Ёркда ўтказилган УФС 322 турнирида собиқ чемпион австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камарини қўлга киритган ва УФС тарихида икки вазн тоифасида чемпион бўлган жангчилар қаторидан жой олган эди.
Иан Мачадо Гарри эса сўнгги жангини 2025-йилнинг 22-ноябр куни Қатарда ташкил этилган УФС Фигҳт Нигҳт турнирида фаластинлик Билол Муҳаммадга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган. 28 ёшли ирландияликнинг профессионал рекорди 17 ғалаба (шундан 8 таси муддатидан аввал) ва 1 мағлубиятдан иборат.

