Спорт

Фюри ва Жошуа ўртасидаги жанг 2027-йилга кўчирилиши ёки Ню Ёркда ўтказилиши мумкин

Фюри ва Жошуа ўртасидаги жанг 2027-йилга қолдирилиши ёки Ню-Ёркда бўлиб ўтиши мумкин

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида Тайсон Фюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги кутилаётган жанг 2026-йил ноябр ойида Ню-Ёркдаги "Мадисон Сқуаре Гарден" аренасида ўтказилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Тҳе Телеграпҳ нашри маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, ҳозирда Ню-Ёркдаги арена асосий вариант сифатида кўрилмоқда. Дастлаб жангни Лондоннинг "Уембли" стадионида ўтказиш режалаштирилган эди, бироқ кузда очиқ аренани тайёрлаш қийинчилик туғдиради. Агар томонлар барибир Лондон аренасини танласа, илиқ об-ҳаво шароитини таъминлаш мақсадида жанг 2027-йилнинг баҳорига кўчирилиши мумкин.

Таъкидланишича, сана ўзгарган тақдирда Фюри ва Жошуа яна биттадан жанг ўтказишларига тўғри келади, бу эса маълум хавфларни келтириб чиқаради.

Жангни "Мадисон Сқуаре Гарден" аренасида ўтказиш борасида АҚШ аудиториясининг қизиқиши ҳам шубҳа остида. Нетфлих қўллаб-қувватлашига қарамай, ташкилотчилар британиялик боксчилар ўртасидаги тўқнашув АҚШда паст қизиқиш уйғотишидан хавотирда.

Аввалроқ, супер оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпионлари, британиялик Тайсон Фюри (35-2-1) ва Энтони Жошуа (29-4) 2026-йилнинг тўртинчи чорагида ўзаро тўқнаш келиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Фюри Жошуа билан жанг ташкил этилмаса, фаолиятини якунлашини билдирган эди.