Футбол: Ўзбекистон У-23 жамоаси Осиё ўйинлари гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади
Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё ўйинларида гуруҳни 100 фоизлик натижа билан якунлади ва чорак финалга йўл олди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ъСъ гуруҳида 9 очко тўплаб, 9:1 тўплар нисбати билан биринчи ўринни эгаллади. Чорак финалдаги рақиб Жанубий Корея ёки Саудия Арабистони бўлади.

Футбол: Ўзбекистон У-23 жамоаси Осиё ўйинлари гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади
Ўзбекистон У-23 терма жамоаси 2026-йилги Осиё ўйинлари футбол турнирида гуруҳ босқичини учта ғалаба билан якунлаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари “С” гуруҳида 9 очко жамғариб, 9:1 тўплар нисбатини қайд этди.
Ўзбекистон У-23 гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинда Филиппинни 5:1 ҳисобида енгди. Иккинчи турда эса Кувайт устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоа гуруҳдаги 22-сентабр куни ўтказилган 3-тур учрашувида Ветнам У-23 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларни 5-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев, 67-дақиқада эса Нурлан Ибраимов урди.
Шу тариқа Ўзбекистон учала учрашувда ҳам ғалаба қозониб, 9 очко билан “С” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Ветнам 4 очко билан иккинчи бўлди, Филиппин 3, Кувайт эса 1 очко тўплади.
Осиё ўйинлари футбол турнирида “С” гуруҳи ғолиби чорак финалда “Д” гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби — Жанубий Корея ёки Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

