ФТБ ходимлари маълумотлари сизиб чиққан бўлиши мумкин
ШинйҲунтерс ҳакерлик гуруҳи АҚШ Федерал қидирув бюросининг амалдаги ва собиқ ходимлари ҳамда ишга кириш учун ариза берган шахсларга оид маълумотларни ўғирлаганини билдирди. ФТБ FBIjobs.gov сайти билан боғлиқ рухсациз фаоллик ҳақидаги хабарлар юзасидан тергов олиб бораётганини маълум қилди. Маълумотлар айнан бюронинг ички тизимларидан олингани ҳозирча мустақил тасдиқланмаган.

ФТБ ходимларига оид маълумотлар сизиб чиққан бўлиши эҳтимоли бор
ДВ хабарига кўра, рақамли товламачилик билан шуғулланувчи ШинйҲунтерс гуруҳи 22-сентабр куни даркнетдаги сайтида ҳамда Реутерс билан онлайн суҳбатда ФТБга киберҳужум уюштирганини даъво қилган.
Гуруҳ бу ҳаракатни ФТБнинг 2026-йил май ойида эълон қилинган огоҳлантиришига жавоб деб атаган. Ўша хабарда хакерларнинг иш услублари батафсил тушунтирилиб, товламачиларга пул тўламаслик тавсия этилган эди.
ШинйҲунтерс ўз баёнотида «деярли барча ФТБ агентлари ва бюрога ишга кириш учун ариза берган шахслар» ҳақидаги маълумотларни қўлга киритганини билдирган. Бироқ бу даъвонинг миқёси тасдиқланмаган.
Хакерлар далил сифатида ФТБнинг ишга қабул қилиш учун мўлжалланган FBIjobs.gov сайти ўзгартирилганини кўрсатувчи скриншотни тақдим этган. Шунингдек, улар қарийб 5 минг агентга оид маълумотни ўғирланган базанинг бир қисми сифатида кўрсатган.
Реутерс скриншотнинг ҳақиқийлигини текшира олмаган. Аммо агентлик сайт фаолиятида яқинда узилишлар бўлганини қайд этган.
ФТБнинг 22-сентабрдаги хабарида FBIjobs.gov ҳамда махсус агентликка номзодлар учун мўлжалланган Спесиал Агент Апплисант Портал вақтинча ишламаётгани билдирилган.
ШинйҲунтерс тақдим этган намунада ФТБ агентларининг исмлари, уй манзиллари, ижтимоий суғурта рақамлари, лавозимлари ва айрим ҳолларда оила аъзоларининг исмлари борлиги айтилмоқда.
Реутерс журналистлари тақдим этилган маълумотларни кредит бюроларидаги ахборот ва даркнет маълумотларини таҳлил қилувчи Дистрист 4 Лабс компаниясида сақланаётган аввалги сизиб чиқишларга оид маълумотлар билан солиштирган.
Камида 10 та ҳолатда, жумладан, ФТБ директори Кеш Пателга оид маълумотларда мосликлар аниқланган. Вазиятдан хабардор манба агентликка айрим шахсларнинг лавозимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам тўғри эканини билдирган.
Бироқ Реутерс бу маълумотлар қаердан олинганини ва улар ҳакерлар айтганидек, ФТБнинг ички тизимларидан ўғирланганини аниқлай олмаган. Намунада маълумотлари келтирилган шахслар билан боғланишга уринишлар ҳам натижа бермаган.

