Фронтдаги вазият. Россия Добропиля олинганини айтмоқда
Аслида şаҳарни ким назорат қилмоқда ва фронтнинг боşқа уçасткаларидаги вазият қандай?

Фронтдаги ҳолат. Россия Добропиля эгалланганини билдирмоқда
Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов 16-октабр куни президент Владимир Путинга ҳисобот бериш чоғида яна бир бор Россия армиясининг фронтдаги муҳим «муваффақиятлари» ҳақида, хусусан, Добропиля эгаллангани ва Россия қўшинлари тез суръатда олдинга силжиётгани ҳақида гапирди. Бироқ, Купянск ёки Святогорск эгаллангани ҳақидаги аввалги баёнотларда бўлгани каби, Россиянинг бу сафарги ҳисоботи ҳам ҳақиқатдан йироқ.
Герасимовнинг сўзларига кўра, 1-сентабрдан буён Россия армияси Украина ҳудудининг 1,8 минг км кв қисми ва 92 та аҳоли яшаш манзилини эгаллаб олган. Бундай ҳудудлар қаторида Украина қуролли кучларининг Добропиля (Донецк области) ва Великомихайловка (Днипропетровск области) каби муҳим истеҳкомлари ҳам саналган.
Запорижжя областида эса россиялик ҳарбийлар Малокатериновка қишлоғини эгаллаб, област марказига 5 км масофагача яқинлашгани маълум қилинган. Суми областида, Россия бош штаби таъкидлашича, Садки қишлоғи яқинида Украина қўшинлари гуруҳи тор-мор этилган, Харкив области шимоли-шарқида эса Украина қуролли кучларининг 2 минг жангчиси бўлган «котёл» йўқ қилинган.
Россия ҳукумати фронтдаги муваффақиятлар ҳақидаги баёнотларни тасдиқловчи фото ёки видеоёзувлар тақдим этмаган.
Ўз навбатида, Украина душман қўшинлари сезиларли даражада олдинга силжигани ҳақидаги хабарларни нафақат рад этган, балки жанг майдонидаги вазият бунинг мутлақо акси эканини таъкидлаган.
«Бу йилги тенденсия сақланиб қолмоқда: куз бошидан бери ҳарбийларимиз руслар босиб олишга муваффақ бўлганидан кўра кўпроқ ҳудудни озод қилди. Йилнинг бошқа даврларида ҳам шундай бўлганди», – деди президент Володимир Зеленский 18-октабр куни.
Донецк области ғарбидаги сўнгги ва нисбатан яхши ҳимояланган аҳоли яшаш манзили ҳисобланган Добропиля шаҳри атрофдаги Покровск ва Мирноград шаҳарлари қулаганидан кейин 2026-йил баҳорида Россия армиясининг асосий нишонига айланганди.
Фронтнинг мазкур участкасига қарийб 100 минг кишилик гуруҳни жамлаган Россия армияси шаҳарни қуршаб олиш учун шимол ва жанубда олдинга ҳаракатланмоқда.

