Спорт

Франсиялик таниқли мутахассис Сенегал терма жамоасига бош мураббий бўлди

Франсиялик машҳур мутахассис Патрик Виейра Сенегал миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу 50 ёшли мураббий учун терма жамоа даражасидаги биринчи бошқарув тажрибаси бўлади.

Футбол инсайдери Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, Виейра Сенегал футбол федерацияси билан шартнома имзолаган ва унинг тайинлови федерация томонидан расман тасдиқланган. Мутахассис дарҳол жамоа бошқарувини ўз қўлига олади.

Дакар шаҳрида туғилган Патрик Виейра футболчилик фаолиятининг катта қисмини Франсия терма жамоасида ўтказган. У 1998-йилги Жаҳон чемпионати ва 2000-йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан жамоа аъзоси бўлган.

Клуб миқёсида Виейра айниқса “Арсенал”даги фаолияти билан танилган. У Лондон клубида кўп йиллар ўйнаган ва 2003/04-йилги мавсумда Англия чемпионатини мағлубияциз якунлаган жамоага сардорлик қилган.

Мураббийлик фаолияти давомида Виейра “Ню Ёрк Сити”, “Ница”, “Кристал Пелас”, “Страсбург” ва “Женоа” клубларини бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи Италиянинг “Женоа” клуби эди.

Виейра Сенегал терма жамоасида Пап Тиаунинг ўрнини эгаллади. Эндиликда франсиялик мутахассис Жаҳон чемпионатидан сўнг янги босқичга қадам қўяётган Сенегал терма жамоасига раҳбарлик қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.