Спорт

Франсияда суперкамбек, Туркия қуйи лигага тушиб кетмоқда

Франсузлар Белгияга қарши ўйинда 77-дақиқагача ортда бораётганди, кейин 13 дақиқа ичида 4 та гол уришди. Турклар қаторасига тўртинчи ўйинда ҳам ютқазди.

Франсияда суперкамбек, Туркия қуйи лигага тушиб кетмоқда

Миллатлар лигасида яна 4 гуруҳда 4-тур баҳслари ўтказилди.

Олиседа голлардан, Дуеда ассистлардан дубл

Франсия – Белгия 4:1

Лукебакио, 35 (0:1). Дуе, 77 (1:1). Шерки, 81 (2:1). Олисе, 88 (3:1). Олисе, 90+1 (4:1)

Миллатлар лигаси терма жамоалар бош мураббийлари учун тажриба майдони бўлиб қолмоқда. Гуруҳ пешқадамлиги учун кечган учрашувда икки мураббий ҳам деярли ҳеч кимга таниш бўлмаган дарвозабонларни майдонга туширди: франсузлар дарвозасини «Тулуза» вакили Рест, белгияликлар дарвозасини эса «РБ Лейпсиг» футболчиси Вандевордт қўриқлади.

Зидан шогирдлари дарҳол ташаббусни ўз қўлига олди ва тўп йўқотилганда кучли прессинг уюштирди. Марк ван Боммел жамоаси эса паст блокда ҳимояланди. Меҳмонлар фақат биринчи бўлим ўрталарида рақиб жарима майдони ичида тўп билан ишлашга муваффақ бўлди ва шу заҳоти хавфли вазият юзага келди. Бироқ Раскиннинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

Франсузлар эса бутун бўлим давомида вазиятлардан фойдаланишда қийналди. Барколя дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан ҳам фойдалана олмади. Танаффус олдидан эса меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Франсузларнинг прессинги самара бермади ва Лавиа майдоннинг иккинчи қисмидан тўпни рақиб ҳимояси ортида очилган бўш ҳудудга узатди, Лукебакио офсайд чизиғида ҳаракатланиб тўпга етиб борди ва дарвозабонга имкон қолдирмади.

Иккинчи бўлимда ҳам манзара ўзгармади: мезбонлар босимни кучайтирди, аммо ҳимоячилар ва дарвозабонни енга олмади. Шундан сўнг Зидан захира кучларига мурожаат қилишга мажбур бўлди ва бирданига Олисе, Шерки ҳамда да Куня, кейинроқ Дуе ҳам майдонга тушди. Аввалига Вандевордт сейвлар қилишда давом этди, бироқ Франсия тўрт дақиқа ичида ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди.

Дуе жарима майдони ташқарисида Да Кунядан тўпни қабул қилиб олиб, олис бурчакка ерлатиб зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.