Сиёсат

Франсияда РТ Франсеънинг собиқ бош муҳаррири депортация қилинади

Франсия ҳукумати РТ Франсе телеканали собиқ бош муҳаррири Ксения Фёдоровани мамлакатдан депортация қилишга қарор қилди. Расмий ҳужжатда унинг фаолияти давлатнинг асосий манфаатларига зарар етказиши ва жамоат тартиби учун жиддий таҳдид экани қайд этилган.

Франсия ҳукумати РТ Франсе телеканалининг собиқ бош муҳаррири Ксения Фёдоровани мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Либéратион газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Париж полицияси префектураси Фёдорованинг адвокатига Ички ишлар вазирлиги томонидан имзоланган депортация қарорини топширган. Ҳужжатда Фёдорованинг ҳаракатлари Франсия давлатининг асосий манфаатларига зарар етказиши, унинг мамлакатда бўлиши эса жамоат тартиби учун "ўта жиддий ва долзарб таҳдид" эканлиги қайд этилган.

Қарорда, шунингдек, Ксения Фёдорова Россия ҳукумати томонидан бошқариладиган ва Франсияда жамоат тартибини бузишга қаратилган дезинформация кампанияларини тарқатишда иштирок этаётгани таъкидланган.

РТ Франсе телеканали Европа Иттифоқи санксиялари жорий этилганидан сўнг 2023-йил январ ойида ўз фаолиятини тўхтатган эди. Телеканал ёпилганидан кейин ҳам Фёдорова Франсияда қолиб, франсуз тилида хотиралар китобини нашр этган.

2026-йил май ойида у Франсиянинг ўнг-консерватив медиаҳолдингига ишга ўтгани маълум бўлди. Фёдорова халқаро мавзуларга бағишланган кўрсатувларда шарҳловчи сифатида қатнашиб, СНевс телеканали, Эуропе 1 радиоси ва Ле Жоурнал ду Диманче газетасида ҳафталик муаллифлик рукнини юритиб келган. Ушбу ОАВлар франсуз миллиардер ва медиамагнати Венсан Боллорега тегишли.

Ле Монде газетаси аввалроқ Фёдоровани Боллоренинг қўллаб-қувватловчиси сифатида таърифлаган эди. Шунингдек, унинг хотиралар китоби ҳам Боллорега қарашли Фаярд нашриёти томонидан чоп этилган.

АФП агентлигининг маълум қилишича, Фёдорованинг иш берувчилари унинг депортация қилиниши ҳақидаги қарорни сўз эркинлигига қарши "жуда жиддий тажовуз" деб баҳолаган.

Франсия президенти Эммануел Макрон эса 2017-йилдаёқ Ксения Фёдоровани "пропагандачи ва Кремл таъсирининг воситаси" деб атаган эди. Жорий йил июн ойида унинг янги медиадаги фаолияти ҳақида сўралганида, Франсия президенти бу борадаги позицияси ўзгармаганини яна бир бор таъкидлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.