Франсияда ўқувчиларнинг норозилик намойишлари давом этмоқда, 5000 дан ортиқ одам қўлга олинди
Франсияда ўқувчиларнинг намойишлари тинмаяпти, уларга ота-оналар ва касаба уюшмалари ҳам қўшилди. Иштирокчилар ўқитувчилар етишмовчилиги, синфларнинг ҳаддан ташқари тўлиб кетгани ва мактаб биноларининг ҳолати билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишни талаб қилмоқда. 5000 дан ортиқ одам қўлга олинган.

Франсияда ўқувчилар норозилик намойишлари тўхтамаяпти, 5000 дан зиёд киши ҳибсга олинди
Франсияда мактаб ўқувчилари ва талабалар иштирокидаги норозилик аксиялари учинчи ҳафтадир давом этмоқда, деб ёзади ББС Невс. СНН қайд этишича, бу мамлакатдаги сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик талабалар намойишларидан биридир.
Дастлабки чиқишлар 21-сентабр куни Париж яқинидаги Сент Экзюпери лицейида бошланган эди. Кейинчалик улар барча ҳудудларга ёйилди.
Намойищилар мактабларни молиялаштиришни оширишни талаб қилмоқда, шунингдек, ўқитувчилар етишмаслиги, синфлардаги ўқувчилар сонининг ҳаддан ташқари кўплиги ҳамда таъмирталаб ва эскирган бинолардан норози эканини билдирмоқда.
ЛъУнион Éтудианте талабалар касаба уюшмаси маълумотига кўра, аксиялар Франсиянинг 30 дан ортиқ шаҳрида — Лиллдан Марселгача бўлиб ўтмоқда. Уларнинг айримлари тартибсизликларга ва оломонни тарқатиш учун кўзни ёшлатувчи газ, водомёт ҳамда резина таёқлардан фойдаланган полиция билан тўқнашувларга айланган.
Франсия Адлия вазирлиги маълум қилишича, намойишлар бошланганидан бери 5000 дан ортиқ одам, асосан вояга етмаганлар қўлга олинган. Тўқнашувлар чоғида камида 715 нафар полициячи ва 215 нафар ўсмир жароҳат олган.
ЛъУнион Éтудианте берган маълумотга кўра, 6-октабр ҳолатига кўра бутун мамлакат бўйлаб 1800 та мактаб блокланган ёки ёпилган, университетларнинг 90 фоизида эса кириш йўллари тўсиб қўйилган. Франсия ҳукумати 891 та мактабда дарслар тўлиқ ёки қисман тўхтатилганини билдирмоқда.
Франсия бош вазири Себастен Лекорню вазирларга ўқувчилар ва мактаб ходимлари дуч келаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган бешта йўналиш бўйича ишлашни топширди. Улар орасида етишмаётган ўқитувчилар ўрнини тўлдириш, мактаб дарслари жадвалини яхшилаш, мактаб биноларини таъмирлаш ва модернизация қилиш каби масалалар бор. Ушбу йўналишлар бўйича дастлабки қарорлар октабр ойи охиригача тайёрланиши керак.
Франсия Таълим вазирлиги 5-октабр куни юқори синф ўқувчилари учун умуммиллий сўровнома бошлади. 23-октабргача улар аноним тарзда ўз муаммолари, кутилмалари ва таълим сифатини яхшилаш бўйича таклифларини билдиришлари мумкин.

