Лайфстайл

Франсия Ўзбекистонга сайёҳлар оқими бўйича Европанинг ТОП-5 мамлакатларидан бири бўлди

2026-йилнинг саккиз ойида Франсиядан Ўзбекистонга 22 мингдан ортиқ сайёҳ келди. Франсия кирувчи туризм бўйича Европа

Франсия Ўзбекистонга сайёҳлар оқими бўйича Европанинг ТОП-5 мамлакатлари қаторига кирди

2026-йил январ–август ойларида Франсиядан Ўзбекистонга 22 минг 55 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга юқори.

Мазкур даврдаги ташрифлар сони бўйича Франсия Ўзбекистонга кирувчи туризмда Европанинг етакчи беш давлати сафидан жой олди. Париж ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳам сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилаётган омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Франсия билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик фақат сайёҳлар оқими билан чекланиб қолмаяпти. Франсуз компаниялари Ўзбекистондаги йирик туризм инфратузилмаси лойиҳаларида ҳам қатнашмоқда.

Тоғ инфратузилмасига ихтисослашган «МНД» компанияси Чимёнда тўрт фаслга мўлжалланган курорт барпо этиш ишларига жалб этилган. Канат йўллари ишлаб чиқарувчи «ПОМА» компанияси эса Чимён ва Зоминдаги лойиҳаларни кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари, бир қатор франсуз компаниялари Белдерсой–Чимён–Нанай халқаро тўрт фасллик курорти консепсиясини ишлаб чиқишда иштирок этган. Меҳмонхона йўналишида эса «Ассор» гуруҳи «Мерсуре», «Мöвенписк», «Свиссôтел», «ибис» ва «Новотел» брендлари орқали Ўзбекистонда фаолият юритмоқда.

Ўзбекистоннинг Парижда бўлиб ўтган «ИФТМ Топ Реса 2026» кўргазмасида «Соунтрй оф Ҳоноур» мақомида қатнашиши ҳам икки мамлакат ўртасидаги туризм алоқаларини янада кенгайтиришга қаратилди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси мамлакатнинг Франсиядаги элчихонаси билан биргаликда миллий туризм салоҳиятини тақдим этди. Дастурда Ўзбекистон, Франсия ва бошқа давлатлар туроператорлари иштирокида Б2Б учрашувлар ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, авиакомпаниялар, меҳмонхона бизнеси ва туризм соҳасининг бошқа вакиллари билан алоқалар йўлга қўйилди. Ўзбекистоннинг халқаро бозорга таклиф этаётган туристик маҳсулоти ҳам кенгайиб, тарихий шаҳарлар билан бирга тоғ, соғломлаштириш, гастрономия, табиат ва МИСЕ туризми йўналишларини ҳам қамраб олмоқда.

«ИФТМ Топ Реса 2026» кўргазмасида мамлакат миллий стендининг янги консепсияси ҳам намойиш қилинди. Унда замонавий дизайн ёғоч, керамика ва муқарнас каби анъанавий меъморий унсурлар билан уйғунлаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.