Дунё

Франсия осмонида фантастик филмни эслатувçи манзара кузатилди

Франсуз фотографи Флориан Риу Монтемаджоре тоğ қиşлоğи узра пайдо бöлган қизил спрайтларни тасвирга олди. Тунги осмонда бир лаҳза çақнаган бу электр разрядлари кöриниşидан фантастик медузаларни эслатади.

Франсия осмонида фантастик филмни эслатувчи манзара кузатилди

Франсияда суратга олинган ғайриоддий табиат ҳодисаси акс этган кадрлар интернетда кенг тарқалди. Тасвирларда тунги осмонни бир лаҳзага қизил спрайтлар ёритганини кўриш мумкин. Уларнинг ғаройиб шакли манзарага фантастик филмлардагидек тус берган.

Спрайтлар — момақалдироқли бўронлар пайтида атмосферанинг юқори қатламларида пайдо бўладиган қисқа муддатли электр разрядларидир. Улар тахминан 40–100 километр баландликда юзага келади.

Фотограф Флориан Риу бу ҳодисани 16-сентабр куни Франсиядаги Монтемаджоре тоғ қишлоғи устида тасвирга олган. Унинг айтишича, тасвирга олиш жараёнини олдиндан ҳисоб-китоб қилиб, пухта режалаштирган.

Натижада фотограф осмонда атиги бир лаҳза кўринадиган қизил чақнашларни камерага муҳрлашга муваффақ бўлган. Видеодаги спрайтлар ҳавода пайдо бўлиб, бир зумда ғойиб бўладиган медузаларга ўхшайди.

Бундай ҳодиса одатда бир неча миллисониягина давом этади. Шу қадар қисқа вақт ичида пайдо бўлиб йўқолгани учун бу чақнашларни оддий кўз билан пайқаш жуда қийин. Бироқ уларни баъзан камера ёрдамида тасвирга олиш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.