Фоторепортаж: «Аичи-Нагоя 2026» V Осиё Параўйинларининг очилиши
Якшанба куни Нагояда (Япония) V Осиё Параўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тхэквондочи Асадбек Тоштемиров ва велоспортчи Маржона Пардабоева Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдорлари бўлишди. Мамлакатнинг 150 га яқин вакили спортнинг 11 тури бўйича иштирок этади. Ҳусниддин Ато ва Мария Малиновская фоторепортажи.

Фоторепортаж: «Аичи-Нагоя 2026» V Осиё Параўйинларининг очилиши
Бешинчи «Аичи-Нагоя 2026» Осиё Параўйинлари якшанба куни Нагоядаги «Мидзухо» стадионида ёрқин маросим билан бошланди.
Очилиш маросими Аичи префектураси ва Япониянинг маданий меросини таъкидлаб берган анъанавий чиқишлар билан бошланди. Иштирокчи мамлакатлар делегациялари стадионга дарахт шаклидаги инсталляция орқали чиқиб келишди. Ўйинлар очилганини Япония императори Нарухито эълон қилди. Финалда машъал эстафетаси бўлиб ўтди, шундан сўнг Аичининг учта сополчилик санъати маркази лойидан ясалган катта қозонда олов ёқилди.
Ўйинлар дастурига спортнинг 18 тури бўйича мусобақалар киритилган бўлиб, уларда 492 та медаллар тўплами ўйналади. Ёпилиш маросими 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Мусобақаларда Ўзбекистон шарафини спортнинг 11 тури бўйича 150 нафардан ортиқ спортчи ҳимоя қилмоқда. Ўйинлар тарихида илк бор мамлакат параспортчилари парафехтование, бочча ва камондан параотиш бўйича иштирок этишади.
Таэквондо бўйича Паралимпия ўйинлари чемпиони Асадбек Тоштемиров ва паравелоспортнинг шоссе йўналиши бўйича икки карра жаҳон чемпиони Маржона Пардабоева Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдорлари бўлишди. Маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

