Фотиҳ Жалолов раҳбарлик лавозимига тайинланди
Актёр мазкур тайинловга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирексияси директори лавозимида фаолият юритаётган эди

Фотиҳ Жалолов раҳбарлик лавозимига тайинланди
7-октябр куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоасига янги раҳбар таништирилди.
Маданият вазирининг тегишли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Фотиҳ Жалолов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирексияси директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Маданият вазирлиги хабарида қайд этилишича, янги директорга театр жамоаси билан ҳамжиҳатликда ишлаш, театрнинг ижодий салоҳиятини ошириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда миллий театр санъатини янада ривожлантириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тиланган.

