Лайфстайл

“Форсаж 11” филми суратга олиш ишлари ҳали бошланмай туриб муаммоларга дуч келди

"Форсаж 11" филмининг суратга олиш ишлари бошланмасдан туриб, қатор муаммоларга дуч келмоқда.

Бир неча ҳафта олдин Вин Дизел ижтимоий тармоқларда "Форсаж 11" филмининг суратга олиш ишлари бошланганига ишора қилган эди. Бироқ, ма'лум бо'лишича, лойиҳа ҳали ишлаб чиқариш босқичига о'тмаган. Бунга бюджетнинг ҳаддан ташқари ошиб кетгани ва бошқа ишлаб чиқариш муаммолари сабаб бо'лмоқда.

Франшизанинг якуний қисмида яна рол ижро этиши кутилаётган актёр Алан Ритчсон "Ҳаппй Сад Сонфусед" подкастида Универсал Пистурес студияси ва Вин Дизел айни пайтда "жиддий муаммоларни ҳал қилиш билан банд" эканини айтди. Унинг со'зларига ко'ра, лойиҳа ҳали расман ишлаб чиқаришга рухсат олмаган.

"Бу жараён ҳақида ко'п нарсани биламан ва муҳокамаларда қатнашяпман. То'сиқлар жуда ко'п. Филмни суратга олиш жуда қимматга тушмоқда. Бундай бюджет о'зини оқламайди. Бу филмларни анча самарали усулда суратга олиш мумкин, шунинг учун харажатларни камайтириш ё'лини топиш керак", деди Ритчсон.

Шунга қарамай, актёр филм, албатта, экран юзини ко'ришига ишонишини та'кидлади. Аввалроқ Универсал Пистурес премьерани 2028-йил 17-мартга белгилаган эди. Аммо суратга олиш ишлари ҳали бошланмаганини ҳисобга олса, бу сана ҳам о'згариши мумкин.

Тахминларга ко'ра, филмга "Форсаж 10" режиссёри Луи Летерье бощилик қилади, ссенарийни эса "Устаси фаранглар 3" филми муаллифи Майкл Лесли ёзади. Бироқ актёрлар таркиби ҳали расман э'лон қилинмаган.

Аввалроқ Тҳе Валл Стреет Жоурнал нашри филм учун ҳали тайёр ссенарий ё'қлиги ва аксарият актёрлар билан шартномалар имзоланмаганини ёзганди. Нашр ма'лумотига ко'ра, Универсал Пистурес лойиҳа бюджетини қарийб 140 миллион долларга қисқартиришни талаб қилган.

Филм сюжети ҳозирча сир сақланмоқда. Ма'лум бо'лган ягона тафсилот шуки, франшизанинг якуний қисми воқеалари яна Лос-Анжелесда кечади.