Формула-1 чемпиони Ландо Норрис “Макларен” билан шартномасини узайтирди

"Формула-1" чемпиони Ландо Норрис "Макларен" билан шартномасини узайтирди.
Британиялик пойгачи Ландо Норрис "Формула-1" Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи "Макларен" жамоаси билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоанинг матбуот хизмати ма'лум қилди. Янги келишув 2030-йил охиригача амал қилади.
Норрис о'з фикрларини қуйидагича билдирди: "Бу менинг уйим ва янги шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман. То'ққиз йил аввал бу ё'лни бошлаганимда, олдимга аниқ мақсадлар қо'йгандим: жамоани яна етакчи о'ринларга қайтариш ва чемпионликларни қо'лга киритиш. Биз бу мақсадга эришдик, бироқ энди ко'проқ нарсани хоҳлаймиз. Г'алаба қозонишда давом этмоқчимиз ва жамоа сифатида бунга қодир эканимизни биламиз. Рулга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман. Мавсумнинг қолган қисмида ҳам, келгуси йилларда ҳам бизни нималар кутаётгани мени жуда қувонтирмоқда."
26 ёшли Норрис 2017-йилда "Макларен"нинг ёш иқтидорларни ривожлантириш дастурига қо'шилган. У "Формула-1" чемпионатида 2019-йилдан бери иштирок этиб келмоқда. Британиялик пилот ҳисобида 13 та г'алаба, 18 та поул ва 48 та подиум натижаси мавжуд. Норрис 2025-йилда илк бор "Формула-1" бо'йича Жаҳон чемпионига айланган.
Жорий мавсумда Норрис 12 та босқич якунларига ко'ра 159 очко жамг'арган ҳолда пилотлар рейтингида то'ртинчи о'ринда бормоқда.

