Флик “Барселона”нинг трансфер бозоридаги кейинги режаларига ойдинлик киритди

Флик "Барселона"нинг трансфер бозоридаги келгуси режалари ҳақида ма'лумот берди
"Барселона" бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик ёзги трансфер ойнасининг со'нгги кунларида жамоада кутилаётган о'згаришлар ва эҳтимолий харидлар борасида о'з фикрларини билдирди. Германиялик мутахассиснинг та'кидлашича, клуб раҳбарияти янги о'йинчилар устида ишламоқда.
"Ҳозирги таркибдан ко'нглим то'қ. Клуб спорт директори бозордаги вазиятни кузатиб турибди. Агар жамоамизни чиндан ҳам кучайтира оладиган вариант пайдо бо'лса, у албатта ишга киришади. Аммо ҳозир бизни ҳеч ким трансфер қилишга мажбурлаётгани ё'қ. Асосий мақсад — кимнидир олиб келиш эмас, балки айнан бизни кучайтирадиган харидни амалга ошириш", дейди Флик.
Шунингдек, "ко'к-анорранглилар" устози ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар марказий ҳужум чизиг'ига янги футболчи излаётганини яширмади. Лекин у шунда ҳам клуб ҳар қандай нарх эвазига кимнидир сотиб олишга уринмаслигини қат'ий та'кидлаган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Каталония клуби ушбу позицияга асосий номзод сифатида "Атлетико" а'зоси Хулиан Алваресни сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, Мадрид клуби раҳбарияти о'з ҳужумчисини чемпионатдаги рақибига бериб юбориш ниятида эмаслигини ма'лум қилган.

