Фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россиядан ватанига қайтарилди

Фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россиядан ватанига қайтарилди
Россияда терговдан яшириниб юрган эркак Ўзбекистонга олиб келинди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига топширилди. У фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган.
35 ёшли эркакнинг қўлга олингани ҳақида Бухоро вилояти ИИБ маълум қилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Пешку тумани "Садир" маҳалласида яшовчи эркак терговдан яширинган. Қидирув жорий йилнинг 27 августида эълон қилинган эди.
Жиноят иши фирибгарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи 168-модданинг 1-қисми билан боғлиқ.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувда бўлган шахс Санкт-Петербург шаҳрида экани аниқланди. У Россия ҳудудида ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди.
Етиб келганидан сўнг у қўлга олинди ва Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳига топширилди.
Олдинроқ Грузиядан Ўзбекистонга жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилишда айбланаётган фуқаро олиб келинган эди. У Интерпол линияси бўйича халқаро қидирувда бўлган.

