ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди
Тошкент халқаро аеропортида Инфантинони спорт вазири Адкҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматовлар кутиб

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди
ФИФА президенти Жанни Инфантино бощилигидаги делегация расмий сафар билан Ўзбекистонга етиб келди.
Тошкент халқаро аеропортида Инфантинони спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов кутиб олди.
Таъкидланишича, ушбу ташриф Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, ёшлар орасида футболни кенг оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ФИФА ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган.
Ташриф доирасида 30-сентябр куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда барпо этилган замонавий футбол майдонлари очилиш маросими ўтказилади.
Шунингдек, ФИФА делегацияси пойтахтдаги Олимпия шаҳарчаси, «Янги Тошкент марказий футбол ўйингоҳи» ҳамда Миллий футбол марказида олиб борилаётган ишлар билан танишади.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон ва ФИФА ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим масалалар ҳам жой олган.

