Спорт

ФИФА кенгаши аъзолари Инфантино бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказмоқчи

Улар жаҳон чемпионати вақтида Фоларин Балоганнинг дисквалификацияси бекор қилиниши бўйича мустақил текширув ўтказилишини талаб қилишаётанди. Агарда Инфантино мустақил текширув олиб борилишига рухсат бермайдиган бўлса, кенгашнинг айрим аъзолари унинг истеъфосини талаб қилиши мумкин.

ФИФА Кенгаши аъзолари Инфантинога нисбатан ортиб бораётган норозиликлар сабабли фавқулодда йиғилиш чақиришни мақсад қилмоқда, дея хабар беради Тҳе Гуардиан.

Ушбу йиғилишни ўтказиш учун Кенгашнинг 37 аъзосидан 19 нафари қўллаб-қувватлаши лозим. Нашрнинг таъкидлашича, Жаҳон чемпионатининг тижорат ҳуқуқларидаги улушини сотиш бўйича можаро юзага келгунга қадар Инфантинодан норози бўлганлар сони ўндан ортиқ эди.

Улар Жаҳон чемпионати даврида Фоларин Балоганнинг дисквалификацияси бекор қилиниши юзасидан мустақил текширув ўтказилишини талаб қилишган.

Инфантинонинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режаси ошкор бўлгач, норозиликлар янада кучайди.

Агар Инфантино мустақил текширув ўтказилишига рухсат бермаса, Кенгашнинг айрим аъзолари унинг истеъфосини талаб қилиши мумкин.

Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ноябр ойида бўлиб ўтади. Фавқулодда йиғилиш ва Инфантинога ишончсизлик билдириш бўйича овоз бериш ўтказиш учун 43 та миллий ассоциациянинг мурожаати талаб қилинади.

Аввалроқ УЕФА Инфантинонинг истеъфосини талаб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.