ФИДЕ ва Тотал Чесс рейтинглари: Абдусатторов ва Синдоровнинг ўринлари алмашди
Тотал Чессъда ФИДЕ каби учта алоҳида рейтинг ўрнига махсус математик методология ёрдамида ҳисобланган ягона кўрсаткич таклиф этилади.

**ФИДЕ ва Тотал Чесс рейтинглари: Абдусатторов ва Синдоровнинг ўринлари алмашди**
Тотал Чесс ноябр ойи учун янги умумий рейтинг жадвалини эълон қилди. Унда шаҳматчилар классик, рапид ва блиц рейтинглари асосида баҳоланган.
ФИДЕънинг расмий классик рейтинги билан таққослаганда, қизиқарли фарқлар бор.
Тотал Чесс — классик шахмат, тезкор шахмат (рапид) ва блиц шахматни ягона мусобақага бирлаштирадиган ҳамда умумий рейтинг тизимини жорий этувчи янги халқаро шахмат лойиҳаси ва консепсияси. Ушбу лойиҳа шаҳматчиларни уч хил вақт назоратидаги рейтинглари асосида баҳолайди.
Учта алоҳида ФИДЕ рейтинги — классик, тезкор ва блиц — ўрнига Лондон Қироллик коллежи профессори Меҳмет Марс Севен томонидан ишлаб чиқилган махсус математик методология ёрдамида ҳисобланган ягона кўрсаткич таклиф этилади.

