Лайфстайл

Фарзандингиз катта бўлмасидан аввал бирга томоша қилишингиз керак бўлган қизиқарли мултфилмлар

Фарзандингиз улғаймасидан аввал бирга кўришингиз шарт бўлган қизиқарли мултфилмлар

Бугунги кунда мултфилмлар танлови жуда кенг, айниқса, 2022-йил бу борада сермаҳсул бўлди. Кўплаб эртаклар орасида болаларга ҳаётдаги муҳим қадриятларни ва инсоний муносабатларнинг нозик жиҳатларини тушунишга ёрдам берадиганлари ҳам бор.

**“Этик кийган мушук-2: Сўнгги тилак”, 2022 (АҚШ)**

Фото: Филмдан кадр

Этик кийган мушук деярли бутун умрини саргузаштларга бағишлаб, тўққизта ҳаётидан фақат биттасини қолдиради. Шунга қарамай, у сўнгги орзусини топиш ва йўқотган ҳаётларини қайтариш учун янги, қизиқарли саргузаштга отланади. Бу мултфилм болаларга зийрак ва ақлли бўлиш муваффақиятга эришишга ёрдам беришини ўргатади.

**“Балерина”, 2016 (Франсия, Канада)**

Фото: Филмдан кадр

“Балерина” мултфилмининг сюжети етим қизнинг балерина бўлиш орзуси атрофида қурилган. У Париждаги машҳур мактабга келади, аммо орзусига етишиш осон кечмайди. Филм шуни уқтирадики, нафақат ўзингиз ёқтирган ишни қилиш ва мақсад сари интилиш, балки ҳақиқий истакларингиз қаердалигини тушуниш ҳам муҳимдир. Шунингдек, қилаётган ишингиз бошқаларга паст назар билан қарашга олиб келмаслиги, бошингизни айлантирмаслиги жуда муҳим.

**“Денгиз қиялигидаги Понё”, 2008 (Япония)**

Фото: Филмдан кадр

Сеҳргар ва денгиз маъбудасининг қизи бўлган кичкина балиқ Понё ўз уйидан узоққа сузиб, одамлар дунёсига тушиб қолади. У болакай Сосуке билан дўстлашади ва охир-оқибат инсонга айланишни хоҳлайди. Ушбу мултфилм меҳр-оқибат, сабр-тоқат, дунёга очиқлик, дўстлик ва ўзаро ёрдамни тушунишга ўргатади.

**“Трансилвания”, 2012 (АҚШ)**

Фото: Филмдан кадр

Граф Дракула бощилигидаги махлуқлар одамлардан яширинган ҳолда сирли меҳмонхонада яшайди. Дракула ўзининг севикли қизини ёлғиз ўзи тарбиялаб, уни одамлардан ҳимоя қилади. Аммо сайёҳ йигит меҳмонхонага кириши билан сокин ҳаёт бузилади. Мултфилм болага инсонни ташқи кўринишига қараб ҳукм қилиш мумкин эмаслигини тушунишга ёрдам беради, чунки асосий нарса унинг қалбида. Оила — ҳаётдаги энг муҳим нарса, аммо болалар ва ота-оналар ҳар доим ҳам бир-бирларини тушунишмайди. Болалар ота-оналари томонидан ҳаддан ташқари ҳимояланганликларини англашлари, ота-оналар эса фарзандларига кўпроқ эркинлик беришлари кераклигини тушунишлари лозим.

**“Омад”, 2022 (АҚШ, Испания)**

Фото: Филмдан кадр

Сем Гринфилд — коинотдаги энг омадсиз қаҳрамон. Тақдирнинг кутилмаган бурилишида у ақлбовар қилмайдиган Омад мамлакатига бориб қолади ва ўз омадини қайтариб олиш учун ажойиб сеҳрли мавжудотлар билан бирлашади. Сеҳр ва саргузаштларга тўла бу ҳаяжонли ҳикоя ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Мултфилм баъзида кучлироқ бўлиш ва хоҳлаган нарсангизга эришиш учун муваффақияцизликлар ҳам кераклигини ўргатади.

**“Сенинг исминг”, 2016 (Япония)**

Фото: Филмдан кадр

Токиолик йигит ва қиз ҳақидаги мазкур ҳикоя ўсмирларга ёқади. Ёшлар улар ўртасида ғалати ва тушунарсиз алоқа борлигини пайқайди. Тушида улар таналарини алмаштириб, бир-бирларининг ҳаётини яшаб кўради. Аммо бир куни бу қобилият йўқолади ва улар нима бўлганини аниқлашга қарор қилишади. Мултфилм томошабинларга тасодифнинг ҳаётда қандай рол ўйнаши, ҳақиқий севгини қандай ажратиш ва нега вақт ҳақиқий ҳис-туйғулар ва ёшликнинг кутилмаган ҳолатларига қарши ожиз эканлиги ҳақида ўйлаш имконини беради.

**“Паранорман ёки зомбиларни қандай ўргатиш керак”, 2009 (АҚШ)**

Фото: Филмдан кадр

Бутун шаҳарча Нормандан умидвор. Ахир у супер совғага эга — аҳолини безовта қиладиган арвоҳлар билан мулоқот қилиш қобилияти. Фақат у қадимий тавқи лаънатни бекор қила олади. Бироз қўрқинчли мултфилм муҳим муаммоларни қўрқмай ечишни ўргатади: биз тушунмаган нарсамиздан қўрқамиз ва қўрқувимизни йўқ қилишга ҳаракат қиламиз. Баъзида эса шунчаки ёрдам қўлини чўзиш ва ҳамдард бўлишнинг ўзи ҳам жуда муҳим.

**“Смолфут”, 2018 (АҚШ)**

Фото: Филмдан кадр

Миго исмли қор одам ўз тоғининг тепасидан одамларнинг номаълум дунёсига тушади, у ерда уни кўплаб кашфиётлар кутмоқда. Табиатга ғамхўрлик қилиш, ҳайвонларни хафа қилмаслик ва ҳар бир тирик мавжудотни қадрлаш кераклиги ҳақидаги ажойиб мултфилм. Шунингдек, дўстлик, хиёнат, ўзаро ёрдам ва жасорат ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.

**“Олға”, 2020 (АҚШ)**

Фото: Филмдан кадр

Ака-ука элфлар эртаклар оламида яшайди, лекин замонавий инсон дунёсига жуда ўхшайди. Кутилмаган кашфиёт уларни ҳақиқий сеҳр-жоду излаш учун саёҳатга чорлайди. Яқин одамларни қадрлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида ҳикоя, чунки кўпинча яқинларимизни қадрламаймиз. Дунё ҳар биримизнинг юрагимизда сақланадиган сеҳрга муҳтож.

**“Денгиз махлуқи”, 2022 (АҚШ, Канада)**

Фото: Филмдан кадр

Ёшгина қиз денгиз махлуқини овлаш учун кетаётган афсонавий овчи кемасига чиқиб олади ва номаълум жойларга саёҳат қилади. Тарихий ёзувлар ва одам ҳамда махлуқ ўртасидаги чегараларнинг қўшилиб кетиши — бундай глобал мавзу мазкур янги мултфилмда кўтарилган.

**“Қизил туфлича ва 7 гном”, 2019 (Жанубий Корея)**

Фото: Филмдан кадр

Бир куни эртаклар қироллигида бир қиз уни гўзал маликага айлантира оладиган сеҳрли туфли топиб олади. Худди шу қиролликда бир вақтлар шаҳзода бўлган 7 яшил гном яшайди. Бир кун келиб уларнинг йўллари кесишади. Дўстлик, севги, гўзаллик ва ёрдам — мултфилм ушбу муҳим мавзуларни кўтаради. Аммо у болаларга ўзини, ташқи кўринишини қабул қилиш ва қандай одам эканлигини англаш қанчалик муҳимлигини уқтиради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.