Маҳаллий

Фарзанди хусусий мактабда ўқиётган ота-оналарга имтиёз берилади

Энди фарзанди хусусий мактабда ўқиётган ота-оналар учун солиқ солинмайдиган даромад чегараси 3 млн сўмдан 6

Фарзанди хусусий мактабда ўқиётган ота-оналарга имтиёз берилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университетига ташрифи чоғида таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳамда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлашга доир янги чораларни маълум қилди.

2026-йилда 1-синфга 800 минг нафар бола қабул қилинган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 10 фоиз кўп. 2030-йилга бориб, 1-синфга қабул қилинадиган болалар сони 1 млн нафарга етиши кутилмоқда.

Ҳар йили инвестиция дастурлари ҳисобидан 180–200 минг ўқувчи ўрни яратилаётгани қайд этилди. Таълим тизимида хусусий сектор улушини ошириш 2030-йилгача умумий ўрта таълимда нодавлат мактаблар улушини 10 фоизга етказиш мақсади билан ҳам белгиланган.

Ўқув юкламаси юқори бўлган 52 та туманда хусусий мактаблар очишни қўллаб-қувватлаш учун янги молиявий механизмлар белгиланган.

Бу ҳудудларда мактаб ташкил этиш учун 7 йил муддатга 10 фоизли имтиёзли кредит бериш, очиш ва жиҳозлаш харажатларининг 15 фоизигача, бироқ кўпи билан 1,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратиш назарда тутилган.

Биносини мактабга ижарага берган шахсларга ер ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёз берилади. Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб ташкил этиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Хусусий мактабларнинг халқаро аккредитациядан ўтиш харажатларининг ярми ҳам қоплаб берилади.

Фарзанди хусусий мактабда таҳсил олаётган ота-оналар учун солиқ солинмайдиган даромад чегарасини 3 млн сўмдан 6 млн сўмга ошириш белгиланган. Бу оилаларга йилига 6–7 млн сўмгача тежаш имконини беради. Солиқ идоралари тўловларни ҳар ой якунида автоматик равишда қайтариш тизимини йўлга қўяди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.