Фармон: 100 трлн сўмлик активлар хусусийлаштирилади
Президент фармони билан, жорий йилда умумий қиймати 100 триллион сўмга яқин активлар ва ер участкаларини савдога чиқариш ҳамда жорий йилнинг ўзида камида 14 триллион сўмлик тушумни таъминлаш вазифаси қўйилди. Туронбанк, “Ўзекспомарказ”, Халқаро ҳамкорлик маркази (суратда) ва ҳудудлардаги бозорлар хусусийлаштирилади. 2022-йилда сотилган Ҳумо Аир компанияси яна хусусийлаштириш дастурига киритилди.

Фармон: 100 трлн сўмлик активлар хусусийлаштирилади
2026-йилда иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ҳамда хусусийлаштириш дастурининг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди:
Фармон билан 2026-2027 йилларда оммавий савдоларга чиқариладиган активлар, жумладан аксия пакетлари (улушлар) рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга Ҳумо Аир авиакомпанияси (2022-йилда хусусийлаштирилган эди), Туронбанк, “Ўзекспомарказ”, Халқаро ҳамкорлик маркази, “Халқ Суғурта”, Оқтош пансионати, бир нечта автомобил йўлларидан фойдаланиш корхоналари, ҳудудлардаги бозорлар ва бошқалар киритилган.

