Маҳаллий

Фарғонада сифациз арматура ва ўйинчоқлар йўқ қилинди

Назорат инспексияси томонидан ўтказилган давлат назорати тадбирлари давомида Хитойда ишлаб чиқарилган, стандарт талабларига жавоб бермайдиган

Фарғонада сифациз арматура ва ўйинчоқлар йўқ қилинди.

Фарғона вилоятида стандартларга мос келмайдиган арматура маҳсулотлари савдоси тўхтатилиб, утилизация қилинди. Бу ҳолат Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспексияси томонидан ўтказилган давлат назорати тадбирлари чоғида аниқланган. Қонунбузарликлар аниқлангач, ушбу арматура маҳсулотларининг сотилиши тўхтатилиб, белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Шу билан бирга, вилоятда сифациз ўйинчоқлар савдоси ҳам тўхтатилиб, улар утилизация қилинган. Назорат инспексияси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган, бироқ стандарт талабларига жавоб бермайдиган ўйинчоқ маҳсулотлари топилган. Назорат тадбирлари якунида ушбу ўйинчоқ маҳсулотларининг сотилиши тўхтатилиб, улар ҳам белгиланган тартибда утилизация қилинган.

Сифациз маҳсулотлар рўйхати билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин.