Фарғонада «оздириш учун кофе»лар савдоси тўхтатилди
Тергов доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий давлат фуқароси ҳам ушланган

Фарғонада «оздириш учун кофе»лар савдоси тўхтатилди
Фарғона шаҳрида оздириш учун мўлжалланган кофе ва биологик қўшимчаларни ноқонуний сотиш ҳолати фош этилди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон фуқароси 4 турдаги маҳсулотни шартли харидорга олдиндан келишилган 65 миллион сўм эвазига сотаётган пайтда қўлга олинди.
Унинг кўрсатмаси асосида Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий давлат фуқароси ҳам ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган маҳсулотларнинг 2 тури — жами 4 минг 860 дона “Саталина Соффее” ва “Фор х5 михед соффее” таркибида кучли таъсир қилувчи “сибутрамин” моддаси борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

