Маҳаллий

Фарғонада электробуслар ишлаб чиқариш бўйича 170 млн долларлик лойиҳага старт берилди

Фарғонада 170 млн долларлик электробус заводи қурилиши бошланди. Лойиҳанинг биринчи босқичида йилига 700 та электробус ишлаб чиқарилади, кейинчалик электр юк машиналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Маҳсулотлар маҳаллий бозорга етказилиб, экспорт ҳам қилинади.

Фарғонада 170 миллион долларлик электробус ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида Хитойнинг "Хианг Янг Тенглонг Аутомобиле" ва "ГИГ Инвестменц" компаниялари билан ҳамкорликда электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Лойиҳа Ёзёвон туманидаги Ижодкор маҳалласи ҳудудида жойлашган махсус саноат зонасининг 10 гектар майдонида амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 170 миллион доллар бўлган ушбу корхонада йилига 700 та электробус ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Корхонани 2027-йил декабр ойида ишга тушириш режалаштирилган.

Дастлаб электробуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, келгусида эса электр юк машиналарини ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат ички бозорга етказиб берилади, балки хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинади. Лойиҳа Фарғона вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Лойиҳа стартига бағишланган тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, тадбиркорлар, инвесторлар, жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар иштирок этди. Тадбир якунида корхонага тамал тоши қўйилиб, қурилиш ишлари бошланди.

Лойиҳа бўйича дастлабки келишувлар март ойида муҳокама қилинган эди.

13-март куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг "Хиангянг Тенглонг Аутомобиле Со., Лтд." компанияси бошқарув раиси Ван Венсзюн бощилигидаги делегацияни қабул қилган. Учрашувда Ёзёвон туманида истиқболли лойиҳани амалга ошириш, юқори сифатли ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинган. Томонлар ҳамкорликнинг кейинги босқичлари бўйича келишиб олганлар.

Март ойидаги учрашувда, шунингдек, ёнғин ўчириш ва маиший чиқиндиларни ташишга мўлжалланган махсус автотранспорт воситалари, бошқа техникаларни ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилингани айтилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.