Маҳаллий

Фарғонада Дамасъда 28 нафар болани ташиган ҳайдовчи жаримага тортилди

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ЙПХ ходимлари Дамас автомобилида 28 нафар бола ташилаётганини аниқлади. ЙҲХБ маълумотига кўра, уларнинг беш нафари олд ўриндиқда бўлган. Ҳайдовчига одам ташиш қоидаларини бузгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима бали ёзилди.

Фарғонада Дамас ҳайдовчиси 28 нафар болани ташигани учун жаримага тортилди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида йўл-патрул хизмати ходимлари Дамас русумли автомобилида 28 нафар боланинг ноқонуний ташилаётганини аниқлади. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Хабарга кўра, ушбу ҳолат Тошлоқ туманидаги Турват маҳалласи ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан аниқланган. Текшириш давомида тўхтатилган Дамас автомобилида 28 нафар бола олиб кетилаётгани маълум бўлган. Улардан беш нафари автомобилнинг олд ўриндиғида бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−8-моддаси (Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унинг ҳисобига 0,3 жарима бали ёзилган. Ушбу моддага мувофиқ, одам ташиш қоидаларини бузиш БҲМнинг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

ЙҲХБ ота-оналар ва ҳайдовчилар болаларни ташиш қоидаларига риоя қилиш бўйича бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, бундай ҳолатлар ҳанузгача кузатилаётганини таъкидлади.

Аввалроқ Навоий вилояти Қизилтепа туманида Дамас автомобилида 17 нафар боғча тарбияланувчиси ва бир нафар боғча ходимасини ташиган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.