Фарғонада «Дамас» каналга тушиб кетди: ФВВ тафсилоти
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда.

Фарғонада «Дамас» каналга тушиб кетди: ФВВ тафсилоти
Куни кеча Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қўштепа тумани «Лангар» МФЙдаги Миробод кўчасидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» каналига «Дамас» русумли автомобил бошқарувни йўқотгани сабабли тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, вилоят ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ҳамда қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан олиб чиқишган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

