Фарғонада 4 кг гашишни 40 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Фарғонада 4 кг гашишни 40 минг долларга сотаётган шахс қўлга олинди
Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 4 килограмм гашишни 40 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланган.
4-сентябр куни “Қорадори-2026” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган.
Унда Бешариқ туманида яшовчи, 1991-йилда туғилган фуқаро харидорга тўрт бўлакдан иборат, жами оғирлиги 4 килограмм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддасини 40 минг долларга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида қора бозордаги қиймати 480 миллион сўм деб баҳоланган гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Натижада қарийб 2 килограмм гиёҳвандлик воситаларининг аҳоли орасида тарқалишининг олди олинган.

