Маҳаллий

Фарғона вилоятида сув таъминотини ривожлантириш лойиҳалари муҳокама қилинди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Беларус Республикасининг сув таъминоти ва сувни тозалаш соҳасида фаолият юритувчи "Формула оф Ватер Гроуп" компанияси вакили Жук Димитрий ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги вакили Бобур Аслановни қабул қилди.

Фарғона вилоятида сув таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Беларус Республикасининг сув таъминоти ва тозалаш соҳасида фаолият юритувчи "Формула оф Ватер Гроуп" компанияси вакили Жук Димитрий ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги вакили Бобур Аслановни қабул қилди.

Учрашувда вилоятда сув таъминоти инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ушбу йўналишда режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

"Формула оф Ватер Гроуп" компаниялар гуруҳи сув таъминоти ва сувни тозалаш бўйича комплекс ечимларни таклиф этади. Улар обьектларни лойиҳалашдан тортиб, замонавий ускуналарни ишлаб чиқариш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, ишга тушириш ва кейинги сервис хизматларини кўрсатишгача бўлган тўлиқ жараённи қамраб олади.

Мулоқот давомида Жук Димитрий компаниянинг халқаро тажрибаси ва амалга оширган лойиҳалари ҳақида тақдимот ўтказди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу йўналишнинг бугунги кундаги долзарблигини таъкидлаб, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни таъминлашини билдирди. Шунингдек, масъул раҳбарларга инвесторлар билан яқин ҳамкорлик қилиш ва зарур кўмак кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.

Учрашувда дастлаб Қува туманида ичимлик суви таъминотида муаммоси бўлган маҳаллаларда лойиҳани тажриба-синов тариқасида амалга ошириш, эришилган натижалар асосида уни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич жорий этиш масаласи юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ишларни бошлашга келишиб олдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.