Фарғонада учта боғча тарбияланувчиларининг оммавий касалланиши суриштирилмоқда

Фарғонада учта боғча тарбияланувчиларининг оммавий касалланиши ҳолати юзасидан суриштирув ўтказилмоқда. Болаларда юқори ҳарорат, қорин оғриғи, ҳолсизлик, кўнгли айниши ва ич кетиши кузатилган.
Гап 2-сонли, 7-сонли ва 47-сонли боғча тарбияланувчилари ҳақида бормоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси маълумотларига кўра, 26 октябрь эрталабки ҳолатга кўра вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 28 нафар бола бўлган. Уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда, оғир беморлар йўқ.
Яна 23 нафар бола шифокорлар кўригидан сўнг тавсиялар олиб, уйда даволаниш учун жавоб берилган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб топилган.
Мутахассислар болалар нонушта, тушлик ва иккинчи нонуштада истеъмол қилган маҳсулотлар ва таомларни текширмоқда, шунингдек, етказиб берувчиларни аниқлади. Намуналар бактериологик тадқиқотларга юборилган. Эпидемиологик суриштирув давом этмоқда, якуний сабаблар ҳозирча маълум қилинмаган.
Олдинроқ Тошкент вилоятидаги боғчанинг уч ёшли тарбияланувчиси ҳашаротларга қарши воситани ичиб юборгач вафот этган эди.

