Маҳаллий

Фарғона вилоятида беш килограмм гашиш билан бир эркак қўлга олинди

Фарғона вилоятида беш килограммдан ортиқ гашиш билан бир эркак қўлга олинди

Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Қирғизистондан контранда йўли билан олиб келинган 5,6 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотишга бўлган уринишнинг олдини олди. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига алоқадорликда гумонланиб, 33 ёшли эркак қўлга олинди.

Тезкор тадбир ДХХ томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилди. Гумонланувчи гиёҳвандлик воситасини хуфия жойдан олиб, Cobalt автомобилида Фарғона шаҳрига йўл олган. Уни тўхтатишга уринишганда, эркак ходимларнинг талабларини бажармасдан, машинадан хўжалик қопини улоқтириб, қочишга уринган.

Қоп ичидан умумий вазни 5,6 килограмм бўлган, гашишга ўхшаш модда солинган бешта брикет топилди. Идора маълумотларига кўра, ушбу гиёҳвандлик воситаси аввалроқ Қирғизистон ҳудудидан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, хуфия жойда қолдирилган.

Қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. У қамоққа олинган. Тергов жараёнида эҳтимолий шерикларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.