Маҳаллий

Фарғона вилоятида 800 ўринли шифохона қурилади

О&лсқуо;збекистон Республикаси Бош вазири о&лсқуо;ринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Сог&лсқуо;лиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдураҳмон Ал-Жалажил бощилигидаги делегация иштирокида &лдқуо;Фергана Ҳоспитал&рдқуо; лойиҳаси тақдимоти бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди. &нбсп;

Фарғона вилоятида 800 ўринли шифохона барпо этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдураҳмон Ал-Жалажил бощилигидаги делегация иштирокида “Фергана Ҳоспитал” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Саудия Арабистонининг “Висион Интернатионал Инвестмент Сомпанй” компанияси билан давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида Фарғона вилоятида 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохонани халқаро стандартларга мувофиқ лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, жиҳозлаш ҳамда узоқ муддатли техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳим келишувга эришилди.

Ушбу лойиҳанинг умумий инвестициявий қиймати қарийб 300 миллион АҚШ долларини ташкил этади, қурилиш муддати эса 36 ойни ташкил қилади. Мазкур шифохона Марказий Осиёда ДХШ модели асосида амалга оширилаётган энг йирик соғлиқни сақлаш обьектларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Янги тиббиёт мажмуаси Фарғона вилоятидаги бешта ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасини ягона комплексга бирлаштиради. Натижада вилоят ва унга туташ ҳудудлар аҳолиси учун кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, органлар трансплантацияси, нефрология ва ортопедия йўналишларида учинчи даражали юқори технологик тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгаяди.

Шунингдек, мажмуа таркибида 160 ўринли интенсив терапия ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ҳамда барча зарур ёрдамчи клиник хизматлар фаолияти йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Тақдимотда ушбу лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.