Маҳаллий

Фарğонада 105 боланинг заҳарланиş иşи: айбдорлар суд залидан қамоқдан озод қилинди

Фарğонада 100 нафардан ортиқ боланинг оммавий заҳарланиşига сабабçи бöлган “Гарден сатеринг траде” МÇЖ мансабдорларига ҳукм öқилди: суд уларга ахлоқ тузатиş иşлари ва озодликни çеклаş билан боğлиқ жазо тайинлаб, суд залидан қамоқдан озод қилди.

Фарğонада 105 боланинг заҳарланиş иши: айбдорлар суд залидан қамоқдан озод қилинди

Фарğонада 100 нафардан ортиқ боланинг оммавий заҳарланиşига доир жиноят иши бўйича 4 киши жиноий жавобгарликка тортилди.

Жиноят иши доирасида Фарğона ва Қувасой шаҳарларидаги давлат боğçаларига кейтеринг асосида овқат етказиб бериш билан шуғулланган “Гарден сатеринг траде” МÇЖнинг раҳбари, директори, технологи ва ҳисобчиси судланди. Улар болаларнинг оммавий заҳарланиşига сабаб бўлган қилмишдан ташқари ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларни содир этишда ҳам айбли деб топилган.

Айблов

Суд ҳукмида келтирилишича, “Гарден сатеринг траде” МÇЖ мансабдорлари кунлик тузилган таомномаларда бола сонини асоссиз равишда сунъий кўпайтириб кўрсатиб, бу ҳақда сохта ҳисоботлар шакллантирган ҳолда тўловга тақдим этиш орқали 330,8 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, улар тарбияланувчилар белгиланган меёр бўйича истеъмол қилиши керак бўлган 79 млн 853 минг сўмлик 1 270 кг сариёғ, 183,5 млн сўмлик 2 447 кг гўшт маҳсулотлари гўёки болаларга тўлиқ берилгани ҳақида сохта маълумотлар киритган. Сўнгра жами 263 млн сўмни тўловга тақдим этиб, 594 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

МÇЖ томонидан 35 млн сўмлик электр энергияси ҳам яширин равишда талон-торож қилиниб, Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси манфаатларига 105,8 млн сўм зарар етказилган.

Бундан ташқари, МÇЖ тайёр биринчи ва иккинчи таомларнинг плитада сақланиш вақти 2 соатдан ошмаслиги ҳамда таомлар қайта иситишга этилмаслиги каби мажбуриятларни бажармасдан, 2026-йил 20-февралда Фарğона шаҳридаги боğçаларга сифациз гўштли дöлма овқатини етказиб берган. Бунинг оқибатида 2026-йил 21-феврал куни 105 нафар боğçа боласи оммавий заҳарланган.

Қолаверса, МÇЖ мансабдорлари Қувасой шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли 22 та боğçага 2025-йил июлда тузилган таомномаларда 30 фоизгача бўлган устама маблағларини ортиқча киритишиб, бу ҳақида сохта ҳисоботлар тузишган ва тўловга тақдим этишган. Бунинг ортидан 171 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Шунингдек, 2025-йил август ойида Марğилон, Қувасой, Фарğона шаҳарлари ҳамда Фарğона ва Қува туманларидаги 35 та боğçага етказиб берилган 53,4 млн сўмлик тайёр овқат маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз, деб топилиб, жамиятга қайтариб юборилган. Бироқ, ушбу маҳсулотлар тарбияланувчиларга етказиб берилганлиги ҳақидаги сохта ҳисоботлар тузилиб, тўловга тақдим этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.